Тошкент божхонасида таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган жўнатма ушлаб қолинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Бош почтамт» божхона постида таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган жўнатма ушлаб қолинди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, хориждан фуқаро Р.Ш. номига келган почта жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилган. Унда жўнатма ичида эксперт хулосасига кўра, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 28 дона «Rokacet» дори воситаси борлиги аниқланган.

Фото: Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати

Яна бир ҳолатда, фуқаро Х.О. номига келган жўнатмада 80 дона «Acamol» номли таркибида  гиёҳвандлик моддаси бўлган дори воситаси борлиги аниқлан. Бундан ташқари, фуқаро К.Г номига келган почта жўнатмасида «Bondormin» номли психотроп дори воситаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда салкам 275 грамм гашиш олиб юрган «Orlando» йўловчилари қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда салкам 4,5 грамм героин сотган жиноий шериклар ушлангани хабар қилинган.

Янгиликлар