Самарқандда салкам 4,5 грамм героин сотган жиноий шериклар ушланди

Самарқанд вилояти Ургут туманида 29 ноябрь куни 4,27 грамм героинни 3 миллион сўм ва 300 долларга сотган жиноий шериклар ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Хабарга кўра, 29 ноябрь куни соат 21:00 да Ургут тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Бунга асосан 23 ёшли A.К. Мирзабоғлон-Чеп маҳалласида фуқарога ўткир ҳидли героинга ўхшаш моддани 3 миллион сўм ва 300 долларга сотган вақтида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Тезкор тадбир давомида A.К. мазкур гиёҳвандлик воситасини 29 ноябрь куни соат 20:30 да маҳалладоши 28 ёшли A.О.дан сотиб олгани ҳамда тадбир иштирокчиси берган 3 миллион сўм ва 300 долларни A.O.гa бергани аниқланганлиги сабабли A.О. шахсий тинтув қилиниб, ундан тадбирда ишлатилган пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Суд-кимёвий экспертиза хулосасида A.К.дан олинган модда таркибида гиёҳванд модда-диасетилморфин мавжудлиги, бу героин гиёҳвандлик воситаси турига кириши, унинг соф оғирлиги 4,27 граммга тенг эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан A.К. ва A.О. ларга нисбатан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида уларга нисбатан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Аввалроқ Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитга гиёҳванд моддани пуллаётган эркак ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда бир килограм опийни сотаётган 2 нафар эркак ушлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар