Андижонда гиёҳвандлик моддасини сотувчи жиноий гуруҳ қўлга олинди

Андижон шаҳрида 14 август куни гиёҳвандлик моддасини сотувчи жиноий гуруҳ қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати

Таъкидланишича, 2020 йилнинг 14 август куни соат 18:00 да Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан «Қорадори 2020» тадбири ўтказилган. Тадбир давомида, Андижон шаҳар, Маданият маҳалласи Бобуршоҳ кўчасида жойлашган «Улфатлар» чойхонасини рўпарасида 20 ёшли Ж.А. 0,81 грамм таркибида тетрогидроканабинол гиёҳванд моддасини 500 минг сўмга сотган вақтида ушланган.

Шундан сўнг, Ж.А. ушбу моддани 35 ёшли Н.А.дан 250 минг сўмга сотиб олганлигини маълум қилган. Унинг кўрсатмасига асосан Н.А. ўзининг «Spark» автомашинасини Андижон шаҳар Лермонтов кўчасида бошқариб кетаётганида тўхтатилиб, автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада олд чап томон эшигининг ички чўнтагида турган «Wiltson» сигарет қутисига солинган 1,15 грамм шунингдек, автомашинанинг ўнг олд томон оёқ қўйиш жойидан 1,92 грамм гашиш гиёҳванд моддаси ва унинг ёнидан рақамланган 5 минг сўмлик купюрадаги пуллардан 2 донаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати

Фуқаро Н.А. эса ушбу моддани таниши 39 ёшли А.М.дан 365 минг сўмга сотиб олганлигини маълум қилгач, тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.М.ни кийимлари холислар иштирокида кўздан кечирилган. Уни шимининг олди ўнг чўнтагига солинган «Kent» сигарет қутиси ичидан полиетилен пакетга ўралган 0,22 грамм ва чап оёғига ёпиштирилган полиетилен парчасига ўралган 1,02 грамм гашиш гиёҳванд воситаси аниқланган.

Сўнгра А.М.дан ушбу гиёҳванд моддаларини кимдан олгани сўралганида Ж.А.дан, Н.А.нинг автомашинасидан ва унинг ёнидан олинган жами 5.12 грамм кўп миқдордаги гашиш гиёҳванд моддасини фуқаро 54 ёшли Д.А.дан жами 1 миллион 25 минг сўм пулларга сотиб олганини маълум қилган. Уни ушбу кўрсатмасига асосан фуқаро Д.А.ни яшаб келаётган Андижон шаҳар Охунбобоев кўчасида уйини олдида тўхтатиб, кийим бошлари кўздан кечирилган. Шунда ёнида жами 553 минг сўм пуллари борлиги ушбу пуллар орасида рақамланган 5 минг сўм купюрадаги пуллардан 2 донаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати

Мазкур жиноят иши Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, Н.А. ва А.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси  3-қисми «б» банди билан ва Д.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитга гиёҳванд моддани пуллаётган эркак ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда бир килограм опийни сотаётган 2 нафар эркак ушлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар