Туркияда яна бир Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Туркияда Ўзбекистон фуқароси Истанбул касалхоналарининг бирида вафот этди. Бу ҳақда «UPL24» хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси юрак етишмовчилиги натижасида касалхонага ётқизилган. Кўрилган муолажаларга қарамай, бемор 1 январда Истанбулда вафот этган. Аниқланишича, вафот этган фуқаро Ш.Р. 47 ёшда бўлган.
Ҳозирда Ўзбекистон консуллиги фуқаронинг жасадини уйига юбориш бўйича чораларни кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ўзбекистонлик қиз ўзини 10-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлган эди. Шундан сўнг Ташқи ишлар вазирлиги Туркияда ўзини 10-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлган ўзбекистонлик қиз иши бўйича баёнот берганди.