Internet Explorer Windowsʼдан бутунлай ўчиб кетади

Windows 10 тизимидан иккита браузер ўчирилади. Бу ҳақда Windows Latestʼга таяниб, Lenta.ru хабар бермоқда.

Фото: pictar.ru

Нашр журналистлари Windows 10 21H2ʼни янгилаш учун янги тил тўпламининг кодини ўрганиб чиқиб, унда браузерлардан бири ҳақида ҳеч қандай маълумот топмади. Microsoft EdgeHTML двигателига асосланган классик Edgeʼни келажакдаги янгилашда тизимдан олиб ташлаши мумкин. Шу тариқа, операцион тизим интернетга кириш учун фақат битта – Microsoft Edge, Chromium двигателига асосланган дастурига эга. Тавсифга кўра, ушбу дастур яхшиланган ишлаб чиқариш ва юқори даражадаги хавфсизлиги билан фарқланади.

Ҳозирги Windows тизимларида учта маҳаллий браузер мавжуд – эски Internet Explorer, EdgeHTMLʼдаги Edge ва Chromiumʼдаги Edge. Хабар қилинишича, дастлабки иккита дастур операцион тизимдан бутунлай олиб ташланади ва улардаги барча маълумотлар Edgeʼнинг амалдаги версиясига ўтказилади.

Шу билан бирга, мутахассислар EdgeHTML операцион тизимнинг баъзи ўрнатилган хизматларига юқори даражада интеграциялашганини пайқашган. Журналистлар Windows 10ʼдан ҳаракат излари аста-секин ўчади деб ҳисоблашмоқда.

Янгиликлар