Бутун дунёда коронавируснинг қанча штамми борлиги маълум бўлди

Дунёда коронавируснинг тўрт мингга яқин штамми борлиги айтилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Uzbekistantourism

«Барча ишлаб чиқарувчилар, Pfizer-BioNTech, Moderna, Oxford-AstraZeneca ва бошқалар ўз вакциналарини қандай қилиб яхшилаш мумкинлигини кўриб чиқмоқда – ҳозирда дунёда коронавируснинг тўрт мингга яқин тури бор», — дейди Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, коронавирусга қарши эмлашга масъул Надим Заҳавий.

Маълум бўлишича, дунё бўйича коронавирус инфекциясининг минглаб мутациялари ҳужжатлаштирилган.

Cambridge университети провессори Рави Гуптанинг сўзларига кўра, мутациялар сони долзарб аҳамиятга эга эмас, чунки кўплаб мутациялар пайдо бўлиб, доимий равишда йўқ бўлиб кетади.

Қайд этилишича, олимлар мутацияга учраган вирусларни умумий популяцияда юқтирган ҳолда тасвирлаш учун 4000 та вариантдан фойдаланишмоқда.

«Бизда дунёдаги геномларни секвенциялаш саноатининг 50 фоизга яқини бор ва биз барча вариантларни кутубхонамизда сақлаймиз, шунда куз ёки ундан кейин ҳам вирус билан боғлиқ бўлган ҳар қандай муаммога жавоб беришга тайёр бўламиз», – деди Заҳавий.

Маълумот учун, пандемия бошлангандан бери коронавирусдан жами 2,5 дан кўпроқ одам вафот этган.

Янгиликлар