Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов янги лавозимга сайланди

Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон Конституциявий суди судьяси этиб сайланди. «Бу ҳақда Дарё» хабар қилди.

Фото: sputniknews.uz

Хабарга кўра, қарор Олий Мажлис Сенатининг 5 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида қабул қилинган.

Маълумотларга кўра, Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 2005 йилдан буён Марказий сайлов комиссиясига раҳбарлик қилиб келган.