Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили сайланди

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимларига янги номзодлар сайланди.

Фото: Олий Мажлис сенати матбуот хизмати

Феруза Фарходовна Эшматовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб сайлаш тўғрисида Олий Мажлис Сенатининг қарори қабул қилинди. 

Таъкидланишича, бунга қадар Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси эди. Унинг номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тавсия этилганди.

Маълумот ўрнида, бунга қадар Омбудсман сифатида Улуғбек Муҳаммадиев ишлаб келаётган эди.

Қайд этилишича, ялпи мажлисда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимига Малика Қодирхонова сайланди. Малика Қодирхонова 2015 йилдан бошлаб “Тадбиркор аёл” уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими раиси ишлаб келаётган эди.