SpaceX навбатдаги сунъий йўлдошни фазога учирди

4 март куни Американинг SpaceX компанияси Falcon 9 ракетасини 60 та Starlink интернет сунъий йўлдош партияси билан космосга юборди. Буҳақда компания веб-сайтига таяниб Qalampir хабар берди.

Фото: ixbt.com

Хабарга кўра, ракета Флорида штатидаги Кеннеди космик марказидан маҳаллий вақт билан 3:24 да учирилган.

Шунингдек, бунгача ракетанинг жўнатилиши бир неча марта қолдирилган.

Қайд этилишича, Falcon 9 нинг биринчи босқичи сузувчи платформага муваффақиятли етиб борган.

Янгиликлар