Байрут портидаги портлаш бўйича асосий маълумотлар тақдим этилди

Ливан пойтахти Байрутда жуда кучли портлаш содир бўлиб, кўплаб биноларга зарар етди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. «РБК» нашри воқеа юзасидан асосий маълумотларни тақдим этди.

Фото: NYTBen/Twitter

Aслида нима содир бўлди?

Маълум қилинишича, портлаш 4 август, сешанба куни тунда Байрут портида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашдан олдин ёнғин келиб чиққан. Дастлаб зилзилага ўхшаш ҳолат сезилган, кейин атрофдаги биноларда шиша ойналар парчаланган.

Портлаш жараёнида ҳосил бўлган тутун ўнлаб километрдан кўринган. Портлаш тўлқини порт атрофидаги бир неча биноларга зарар етказган. Хусусан, Россиянинг Ливандаги дипломатик ваколатхонасига ҳам шикаст етган. Бир нафар элчихона ходими жароҳат олган.

Ливан Бош вазири Байрутдаги портлаш айбдорларини жазолашга ваъда берди. Ливан Олий мудофаа кенгаши шаҳарни фалокат ҳудуди деб эълон қилди.

Вафот этганлар ва жароҳатланганлар

Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқбатида юздан ортиқ фуқаро, шу жумладан, ўн нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар сони эса 4000 дан ошган. Жароҳатланганлар орасида Ливан бош вазири Ҳассан Диабнинг рафиқаси ва қизи ҳам бор.

«Портлаш тўрт касалхонани вайрон қилди. Тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ вазият коронавирус эпидемияси туфайли яна ҳам мураккаблашди», — деди Соғлиқни Сақлаш вазири Ҳасан Хамад.

Келтирилган зарар

Шаҳар расмийлари берган маълумотларга кўра, етказилган зарар 3-5 миллиард доллардан кўпроқ бўлиши мумкин. Портлаш оқибати 300 мингга яқин аҳоли бошпанасиз қолди. Байрут маъмурий туманидаги биноларнинг ярми шикастланган.

Воқеа сабаблари

Маҳаллий ОAВ портлаш сабабининг биринчи варианти сифатида пиротехника воситаларини кўрсатди.

Расмийларга кўра, портлашнинг дастлабки сабаби олти йил давомида 2750 тонна аммиакли селитра сақланадиган омборда пайвандлаш ишлари қилиб келинганидадир. Aммиакли селитранинг ўғирланишига йўл қўймаслик учун порт маъмурлари кичик тешикларни пайвандлашга қарор қилишган. Улар орқали ўғрилар омборга киришлари мумкин эди. Пайвандлаш жараёнидаги ёнғин оқибатида портлаш содир бўлган.

2014 йил сентябрь ойида Батумидан Мозамбикка юк олиб кетаётган Рҳосус кемасидан селитра мусодара қилинади. Мусодара қилинган юк Байрут портининг ўн иккинчи омборида сақланган. Рҳосусда ишлаган денгизчиларга кўра, кеманинг эгаси Хабаровскда туғилган тадбиркор Игор Гречушкин бўлган. Уларнинг сўзларига кўра, кема эгаси банкрот бўлганлигини ва кемани тарк этганини эълон қилган. Кредиторларнинг адвокатлари Рҳосусни ушлаш учун учта санкция қўллаган.

Халқаро реакция

Исроил қуролли кучлари Байрут портида содир бўлган кучли портлаш билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган. Исроил Мудофаа вазири Бени Гантз Исроил Ливанга гуманитар ёрдам таклиф қилганини қўшимча қилди.

Россия президенти Владимир Путин Ливан президенти Мишель Aунга Байрутдаги портлаш оқибатида вайронагарчиликлар ва қурбонлар бўлганлиги муносабати билан таъзия билдирди.

Россия 5 август, чоршанба куни Ливанга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бешта самолётини кўчма шифохона, шифокорлар ва Роспотребднадзор ходимлари билан бирга юборди.

Хусусан, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам Ливанга инсонпарварлик ёрдами таклиф қилган.

AҚШ президенти Доналд Трамп Байрутдаги портлашни «даҳшатли ҳужум» деб атади. Пентагон ҳали ушбу воқеани ҳужум эканлигини тасдиқламади. «Қўшма Штатлар Ливанга портлаш оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга тайёр», — деди Трамп.

Aввалроқ, Шавкат Мирзиёев Байрутда юз берган портлаш муносабати билан Ливан президентига ҳамдардлик билдирган эди. Шунингдек, портлаш оқибатлари бўйича фоторепортаж тайёрланганди.

Янгиликлар