Когондаги 23 та мактабга 46 нафар тиббиёт ходими бириктирилди

Бухоро вилоятида Халқ таълими бошқармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Когон туманидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда вилоят ХТБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги 12-, 14- ва 18- умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим муассасаларининг белгиланган талаблар асосида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирган. Муассасаларнинг тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги, санитария-гигиеник ҳолати, шунингдек, пирометр, дозатор ва антисептик воситалар билан таъминланганлик даражасини ўрганган.

Фото: Бухоро вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Хабарда маълум қилинишича, туман халқ таълими бўлими, соғлиқни сақлаш, ички ишлар бўлимлари, СЭОМ, маҳалла ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакиллари жалб этилган ҳолда туманда мавжуд 23 та умумтаълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича тавсиялар берилган.

Фото: Бухоро вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Туман ҳокимлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барчаси тоза ичимлик суви билан таъминланган, ўқув биноларида санитария-гигиена талаблари асосида тозалаш ишлар ташкил этилган.

Қайд этилишича, 23 та умумтаълим мактабларига 46 нафар тиббиёт ходимлари бириктирилган. Соғлиқни сақлаш ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ҳодимлари томонидан мактаб педагогик жамоасига санитар-гигиеник талаблар юзасидан инструктаж (таништириш) ўтказилиб, ҳар бир ходимнинг аниқ вазифалари белгилаб берилган. Шунингдек, мактабларда кунлик дезинфекция ва тозалаш ишларини олиб бориш учун етарли шароитлар яратилган.

Фото: Бухоро вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Бухорода 4 та ҳудудда математика фанига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилгани ҳамда Шерзод Шерматов Самарқанддаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги билан танишгани ҳақида хабар қилинди.

Янгиликлар