Қўқондаги Лойиҳавий кўчасида салкам 7,5 минг квадрат метр майдонда таъмирлаш ишлари бошланди (фото)

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги лойиҳавий кўчасида 7360 квадрат метр майдонда таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, «Буюк ипак йўли», «Ризқ-барака», «Истиқлол» бозорларига туташ бўлган ушбу кўчада тадбиркорларга савдо қилиш учун муносиб шарт-шароитлар яратилади.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 7360 квадрат метр майдонда олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари доирасида асфальт қопламасини янгилаш, ноқонуний қурилмаларни архитектура нормалари кўринишига келтириш ишларида 30 нафар ишчи иштирок этиб, 10 та махсус транспорт воситаси ва 5 та махсус техникадан фойдаланилмоқда.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, тез кунларда ниҳоясига етказилиши режалаштирилаётган ишлар натижасида бу ерда 600 нафардан зиёд тадбиркорга муносиб шароитларда қонуний асосда фаолият юритишига имконият яратилади.

Аввалроқ Наманганда умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ булган 93 та лойиҳа амалга оширилиши, Ғузор—Регар электр узатиш тармоғининг Ўзбекистондаги 63 километри қайта қурилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар