Тошкент шаҳридаги оммавий қабуллар ҳафталигида мингдан ортиқ масала ҳал этилди

Тошкент шаҳридаги оммавий қабуллар ҳафталигида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Дин ишлари қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги масъуллари ўз йўналишидаги мурожаатчиларни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар беди.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, мулоқотлар давомида тадбиркорлик билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратилди.
Тадбиркор Гулмира Саидова Яшнобод туманининг Олмос маҳалласида, Элмира Дуйсенова эса шу туманнинг Гўзал маҳалласида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилган. Бироқ уларнинг иккисини ҳам бир масала — боғча фаолиятини юрғизишда молиявий етишмовчилик қийнаб келган. Бизнес-омбудсман вакиллари ҳар икки мурожаатни тинглаб, бу масалани ҳал қилишда амалий ёрдам берадиган бўлди.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Яккасарой туманида жойлашган «GXAF Ватан» МЧЖ ҳуқуқшуноси Азизхўжа Умархўжаевнинг айтишича, мазкур корхонага тегишли бино 2017 йилда бузиб ташлангани ҳолда ҳалигача компенсация тўлаб берилмаган. Корхона шу масалада Чилонзор тумани маъмурий судига даъво аризаси киритган. 12 ноябрь кунги суд қарори билан даъво қаноатлантирилган, бироқ суд қарори ижро бўлмаяпти. Бизнес-омбудсман вакили мазкур масалани ҳам ҳал қилиб беришни ўз назоратига олди.
Where Can I Buy Adipex Diet Pills

Абдуманнон Абдуқодиров ҳам шу мазмундаги ариза билан мурожаат қилган. Тадбиркорнинг айтишича, унинг Олмазор туманида жойлашган умумий майдони 422 кв. метр бўлган қаҳвахонаси биноси Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги қарорига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинган, лекин тадбиркорга етказилган зарар қопланмаган. Бизнес омбудсман вакиллари бу масалани ҳам ижобий ҳал қилиб берадиган бўлди.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Мирободлик Мақсуда Қурбонова эса Савдо саноат палатаси вакилларига кичик бир корхона очиш ва янги иш ўринлари яратишда амалий ёрдам сўради. Савдо саноат палатаси вакиллари унга тадбиркорлик бўйича ўқиш жараёнини ташкил қилиб, имтиёзли банк кредити ва жой ажратиб беришда амалий ёрдам берадиган бўлди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳам ариза-шикоят билан келганлар кўп бўлди.
Buy Adipex Capsules

Оҳангаронлик 41 ёшли Дилафрўз Маткаримова 2 нафар фарзандини ёлғиз ўзи катта қилмоқда. Телов қишлоғида яшовчи бу аёлнинг кичик фарзандида юрак етишмовчилиги бор. Вазирлик масъулларига мурожаатдан сўнг Дилафрўз Маткаримова иш билан таъминланадиган бўлди. Имтиёзли ипотека кредити эвазига Сергели туманидан янги хонадон сотиб олган Зуҳра Муригинанинг ҳам доимий иш сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал қилиб бериладиган бўлди.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Президент Халқ қабулхоналари Тошкент шаҳрида ташкил қилган оммавий қабуллар ҳафталиги давомида жами 3 минг 877 нафар мурожаатчининг 3 минг 943 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 1 минг 230 таси жойида ҳал қилинган бўлса, 768 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 1 минг 945 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.