Golden House ва The Tower компанияларидан янги кўп функцияли мажмуа The Business Park

Замонавий ҳаёт қурилиш соҳасида ўз қоидаларини илгари сурмоқда. Golden House ва The Tower компанияларидан янги The Business Park кўп функцияли мажмуа ҳисобланади ва у бир ҳудудда умумий меъморий услубда бунёд этилган турли мақсадга йўналтирилган бир нечта бинони мужассам этади.

Mixed-use форматидаги лойиҳалар концепцияси йирик замонавий шаҳарларда кескин суръатларда оммалашиб бормоқда. Бундай объектларда турли вазифани бажаришга мўлжалланган камида уч турдаги тижорий ва/ёки турар жой бинолари бирлашади. Мисол учун, бу турар жой ва офис майдонлари, савдо ва кўнгилочар майдонлар, умумий овқатлариш ва маиший хизматлар жойлари, дўконлар, меҳмонхона бизнеси, арт-майдонлар, спорт клублари, тиббиёт марказлари ва бошқа объектлар бўлиши мумкин.

Шаҳар муҳитида бундай кўп функционаллик шуниси билан ниҳоятда қулайки, у вақт ва кучингизни тежаш имконини беради. Негаки энди тирбандликлар одатий ҳолга айланиб бораётган мегаполис бўйлаб сафарларга бензин ва асабларни кетказмай, бир жойда ҳам яшаш, ҳам ишлаш ва ҳам дам олиш мумкин. Кун сайин уйларидан яқин жойдан офис олаётган одамлар кўпайиб бормоқда, аммо яқин атрофдаги ривожланган инфратузилма — ҳамкасблар билан овқатланишга чиқиш, тушлик пайтида маҳсулотлар харид қилиш, керакли дорини топиш ҳам катта аҳамиятга эга. Бўш вақт бўлиб қолса, уни ҳақиқатан ҳам зарур ишларга сарфлаш мумкин.

Golden House компанияси трендлар ўрнатишга тайёр, шу боис фахр билан The Business Park’да сотувлар бошланишини эълон қилади. Бу Тошкентда mixed-use форматидаги илк лойиҳалардан ҳисобланади. Махтумқули кўчасида, пойтахтнинг янги тадбиркорлик марказида пойтахтимиз учун ноёб саналган турли қаватли бизнес ва савдо марказлари мажмуаси қурилиши кўзда тутилган. 1,8 Га ҳудудда тижорий, офис ва ҳаттоки турар жой бинолари жой олади ва архитектура концепцияси уларни ўзаро уйғунлаштиради. Улар биргаликда яшил табиатга эга ички ҳовли, сайрлар учун жойлар ва умумий овқатланиш нуқталари билан бойитилган чоксиз бинолар кетма-кетлигини ҳосил қилади.

Ҳозирданоқ биринчи линиядаги ва гавжум йўлга қараган икки қаватли бинода эркин турдаги майдонлар таклиф қилинмоқда. Улар ритейл соҳаси учун ниҳоятда қулай жой бўлади. Биринчи ва иккинчи қаватлардан мослаштирилган тарҳларга ва Shell & Core пардозига эга фаол турдаги майдонлар жой олади. Лойиҳа шундай ишлаб чиқилганки, ундаги ҳар бир квадрат метр самарали ишлатилади: йўлаклар кам жой олади, ўткир бурчаклар силлиқланган, нофункционал бўртиқлар йўқ.

Бу ерда супермаркетлар, мебель ва маиший техника дўконлари, кўнгилочар ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари (мини-банклар, кимёвий тозалаш хизмати, мобил операторлар нуқталри, полиграфия, гўзаллик салони, спа-марказ), қаҳвахона, бренд бутиклари ва аутлетлар, фудкорт ҳудудлари.

Бизнес-парк лойиҳасида ўсиб бораётган пойтахтнинг ўзига хосликлари, тадбиркорлар ҳамда атрофда истиқомат қилувчи аҳоли манфаатлари инобатга олинган. Савдо майдонлари ҳажми нафақат бизнес-парк резидентларининг, балки меҳмонларнинг ҳам эҳтиёжларини ҳам тўлақонли қондира олади. Мажмуа резидентлари ва меҳмонлари учун иккита: ёпиқ ерости ва меҳмонлар учун очиқ автотураргоҳлар кўзда тутилган.

Махтумқули кўчаси атрофи жўшқин суръатларда пойтахтнинг янги марказига айланиб бормоқда. Бизнес юритиш учун ҳам қулай шаҳар муҳити пайдо бўлмоқда: сўнгги йилларда замонавий турар жой бинолари, савдо марказлари, супермаркетлар, мактаблар, тиббиёт масканлари сони ортди. Янгиланган магистраль катта трафикда шахсий ва жамоат транспорти қатновини таъминламоқда. The Business Park’ка яқин масофада бир неча метро бекатлари, шаҳар боғлари ва кўплаб ижтимоий-маданий ҳамда савдо объектлари мавжуд.

Вақт — бу том маънода пул эканлигини ишбилармон тадбиркорлар аллақачон тушуниб етишди. Одамлар кунларининг бир қисмини йўл ва тирбандликларга кетказишдан қизғанмоқдалар, негаки бу вақтда анча зарур ишларни бажариб қўйиш мумкин! Ҳаёт сифати ва хизматлар олиш тезлиги мегаполислар аҳолиси учун бирламчи ўринни эгаллай бошлади. Сўнгги йилларда Лондон, Пекин, Нью-Йорк, Москва каби кўплаб мегаполисларда девелопмент айнан mixed-use лойиҳаларига урғу бермоқда. Айнан ўша шаҳарларда энг улкан кўп функцияли мажмуалар ҳосил бўлди: Лондонда 72 қаватли The Shard минораси, «Москва-Сити» МХБМ, Сан-Францискода 400 минг кв. м. майдонга эга Embarcadero Center мажмуаси, Хитойда театр ва қишки боғга эга 500 та хонадонли Shanghai Centre ва бошқалар.

Кўп функциялилик кўплаб афзалликларга эга эканлиги ҳақида хулоса қиламиз:

  • шаҳар муҳити яхшиланади, бу эса кўчмас мулк нархининг ошишига, демак — унинг эгасининг ҳам даромади ошишига сабаб бўлади;
  • бизнес-параклар резидентлари ва меҳмонлари 20% кўпроқ пиёда ва велосипедларда юради: ҳаммаси яқин атрофда бўлганида одамлар машина харид қилишга ҳам эринади;
  • аҳолида бўш вақт пайдо бўлади: энди уни йўл ва тирбандликларда туриш учун сафрлашга ҳожат бўлмайди;
  • ёш ўтганда ундаги аҳоли бу ерни тарк этишга ва ижтимоий алоқаларни узишга мажбур бўлмайди, негаки ҳаётий муҳим барча объектлар пиёда юриш масофасида жойлашган;
  • ва ниҳоят, Чикаго ва Мичиган университетлари олимларининг маълумотларига кўра, бундай мажмуалар аҳолиси ўзларини хавфсизликда ҳис қилар экан.

 

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги манзил бўйича Golden House савдо офисига ташриф буюринг:

Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.

Телефон: (+998) 99 850 11 11

Сайт: www.businesspark.uz

*Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар