Самарқандда қайси поликлиникаларда рақамли рентген аппарати кечаю-кундуз ишлаши маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда қайси поликлиникаларда 24 соат рақамли роентген аппаратлари ишлаётгани маълум қилинди.

«Иситма қилган ҳолларда 103 га, 1105 га ёки оилавий поликлиникага мурожаат қилинг. Шифокорларнинг назоратисиз даволанишга уринманг. Бугунги кунда туман оилавий, марказий поликлиникалари 24 соат ишламоқда.

Самарқанд шаҳридаги иккинчи ва тўртинчи оилавий поликлиникаларда рақамли рентген аппарати 24 соат ишлайди. Фуқаролар учун кечаю-кундуз ўзларига қулай бўлган вақтда оилавий рентген таҳлилига тушиши мумкин», — дейди вилоят ҳоким ўринбосари.

Маълумот учун, вилоятда 5 август куни 39 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Aввалроқ Бухорода коронавирус беморларини қабул қилиш ва тақсимлаш маркази ташкил этилгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда ДХХ, ИИВ ва Мудофаа вазирлиги 2—3 кун ичида қўшимча даволаш марказлари фаолиятини йўлга қўйиши маълум қилинганди. Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволашга ҳарбий шифокорлар ҳам жалб қилиниши ҳақда хабар берилган.

Ундан ташқари, Пастдарғомда ишга туширилган 1000 ўринли карантин марказига 10 кун ичида қанча фуқаро олиб келингани маълум бўлди. Шу билан бирга, Самарқандда янги ПЗР лабараториялари ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди. Самарқанд ҳокими эса аҳолининг тез ёрдамга мурожаатлари сезиларли даражада камайганини айтган.

Янгиликлар