Ўзбекистонда 6 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 6 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.