«Ўзгидромет» Самарқандда 7 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Республика Гидрометеорология хизмати маркази 7 октябрь, чоршанба куни Самарқанд вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.
Маълум қилинишича, Самарқандда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—7 даража илиқ, кундузи 19—21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1—3 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6—11 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.
Андижон ва Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4—9 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1—4 даража илиқ, кундузи 6—11 даража илиқ бўлади.