Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига янги бош шифокор тайинланди

Лутфулла Маҳманов 5 ноябрь, пайшанба куни Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори вазифасига тайинланди. Бу ҳақда Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, Лутфулла Маҳманов 1974 йил 26 ноябрда Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган. 1998 йил Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2011—2014 йилар давомида вилоят ортопедия ва шикастланиш  оқибатлари шифохонасида бўлим мудири, 2014—2018 йилларда Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Тайинловга қадар Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш Нажмиддин Қоржабов зиммасига юклатилгани маълум қилинган.

Қоржабов Нажмиддин 1971 йил 5 майда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. 2016—2019 йилларда Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари буйича ўринбосари, 2016—2019  йилларда Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси Зарбдор қишлок врачлик пункти мудири, айни пайтга қадар Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари буйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Aввалроқ Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига янги раҳбар тайинлангани ва Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар