Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2 ноябрь кунги қарори билан Лазиз Ҳамидов Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумот ўрнида, Лазиз Ҳамидов Самарқанд давлат архетиктура ва қурилиш институтини тамомлаган. У 2016—2018 йилларда Оқдарё ҳокимиятида, Самарқанд шаҳар 1-туман раҳбар лавозимида ҳамда 2019—2020 йилларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида ишлаган.
Бундан олдин Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи бўлган Баҳром Назаров ушбу лавозимдан озод қилинган. Тайинловга қадар Лазиз Ҳамидов кўп квартирали уйларни бошқариш ташкилотларини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Пахтачи туман адлия бўлимига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.