Пахтачи туман адлия бўлимига раҳбар тайинланди
Адлия вазирлигининг буйруғига асосан Сафаров Зафар Умрзоқович 30 октябрь куни Самарқанд вилояти Пахтачи туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги «Tez News»га хабар берди.
Зафар Сафаров Умрзоқович 1976 йил Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. 2002 йилда Самарқанд давлат университетини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Самарқанд шаҳар «Адвокат» адвокатлик фирмасида адвокат ёрдамчиси сифатида бошлаган. Шунингдек, 2003—2003 йилларда Жомбой тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳуқуқшуноси, 2003—2004 йилларда Судлар департаменти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлимида иш юритувчи, 2004—2005 йилларда Суд ижрочилари Булунғур туман бўлинмаси суд ижрочиси, 2006—2007 йилларда Самарқанд иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси ҳамда 2007—2012 йилларда Жомбой туман ҳокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби бўлиб фаолият юритган.
Тайинловга қадар Зафар Сафаров Жомбой туман ҳокимлиги бош юристконсулти лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Самарқанд туман ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Каттақўрғон туманига янги прокурор ҳамда Самарқанд вилоятига янги бош архитектор, Каттақўрғон туманига ҳоким вазифасини вақтинчалик бажарувчи ва Самарқанд вилоят бандлик бош бошқармасига раҳбар тайинлангани маълум қилинганди.