Россиянинг учта авиакомпанияси Ўзбекистондаги айрим вилоятларга учиш учун рухсат олди

Россиянинг 3 та авиакомпанияси Ўзбекистоннинг айрим вилоятларига учиш учун рухсат олди. Бу ҳақда Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги маълум қилди.

Фото: «bilet.aero»

Хабарга кўра, «Шимолий Шамол», «ИрAеро» и «Red Wings» томонидан Ўзбекистон вилоятларига учиш учун рухсат олган. «Шимолий Шамол» бешта йўналишда парвоз қилади: Красноярск — Наманган; Уфа — Наманган; Уфа — Фарғона; Краснодар — Фарғона; Дон — Ростов —Фарғона.

Шунингдек, «ИрAеро» компанияси Aндижондан Москва ва Нижневартовскга парвоз қилади. «Red Wings» Екатеринбургдан Самарқанд, Наманган ва Фарғонага рейсларни амалга оширади.

Aввалроқ «Uzbekistan Airports» АЖ пандемиянинг Ўзбекистон аэропортларига салбий таъсирларини очиқлагани ҳамда Ўзбекистон аэропортларида босқичма-босқич янги халқаро тизим ўрнатилагани ҳақда хабар қилинганди.