«Uzbekistan Airways» Нур-Султон шаҳрига доимий парвозларни тиклайди

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 8 декабрдан бошлаб Тошкентдан Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига қўшимча рейсни йўлга қўяди, шунингдек, Нур-Султон шаҳрига доимий қатновлар тикланади. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.

Фото: «Uzbekistanairways»

Авиакомпания хабарига кўра, 2020 йилнинг 8 декабридан бошлаб Олмаотага қўшимча рейс қўйилади, парвоз сешанба кунлари қуйидаги вақтларда амалга оширилади:

Тошкент—Олмаота

Учиш соат 15:20 да, қўниш соат 17:50 да.

Олмаота—Тошкент

Учиш соат 18:50 да, қўниш соат 19:30 да.

Нур-Султонга рейслар 10, 15, 22 ва 29 декабрь кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

Тошкент—Нур-Султон

Учиш соат 13:00 да, қўниш соат 16:00 да.

Нур-Султон—Тошкент

Учиш соат 17:00 да, қўниш соат 18:00 да.

Мазкур рейслар учун чипталарни авиакомпания сайтида, «Uzbekistan airways sales» офисларида ёки савдо агентлари офисларида харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистондаги аэропортларда босқичма-босқич ўзини рўйхатдан ўтказиш халқаро тизими жорий этилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманган халқаро аэропортидан Минскка илк чартер рейс амалга оширилгани ҳамда «Uzbekistan airways» Тошкент—Дубай—Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар 1 декабрдан бошлаб амалга оширилиши ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар