Ташқи ишлар вазири ўринбосари элчи этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов Бельгия ва Европа Иттифоқи пойтахтларига ташриф буюрган.

Маълумот ўрнида, Ғайрат Фозилов 2015–2017 ва 2021–2023 йилларда Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар, Марказий аппаратда, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида, Франция, Бельгиядаги элчихоналарда, НАТО ҳузуридаги миссияда турли лавозимларда ишлаган. 2018-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси бўлган.