«Катталарга мўлжалланган фильм актрисалари учун тавсиялар»: блогер ўзбек сексологи ҳақида кескин муносабат билдирди

Эркакнинг фикрича, мутахассис оилаларни пароканда қилмоқда.

Telegram-каналларда ўзбек сексологи Альмира Саидова ҳақида ғазаб билан муносабат билдирган блогернинг видеоролиги тарқалди.

«Эй сен, тўшакда нима аъло эканлигини тушунтираётган аълочи. Сен ўргатаётган позалар нормал аёл эмас, порно-актрисаларникимасмиди? Видеоларингни кўриб, қанча аёл ўз эридан қониқмай, бошқа вариант қидираётган экан? Фақат аёллар эмас, баъзи бир «латта» эркаклар ҳам сендан таълим олаётгани кулгили», – дейди видео муаллифи.

Блогер аёлни эр-хотиннинг шахсий ҳаёти борасида беадаб тавсиялар бериб, оилаларни бузаётганликда айблади.