Илон Маск сайёранинг энг бой одамига айланиб олди

«Tesla» асосчиси Илон Маск тахмин қилинган бойлиги бўйича «Amazon» асосчиси Жефф Безосни қувиб ўтиб, сайёрадаги энг бой одамга айланди. Бу ҳақда «CNBC» канали хабар берди.

Фото: Twitter

Бир нечта бизнес оммавий ахборот воситалари «Tesla» акцияларининг 7 январь ҳолатига 5 фоизга ўсиши Маскнинг бойлигини 185 миллиард доллардан оширганлигини хабар қилди. «Forbes» ва «Bloomberg» реал вақт рейтингларида Маск ҳали ҳам иккинчи ўринда турганини айтмоқда, аммо «Bloomberg» маълумотларига кўра Маск Безосдан атиги 3 миллиард доллар бойроқ бўлиб турибди.

Маск ўзининг Twitter саҳифасида бу ҳолатга нисбатан муносабатини кўрсатиб, «Қандай ғалати. Яхши, ишга қайтдик…» тарзидаги енгил ҳазилни ёзиб қолдирган.

Скрин: Twitter

Маск 2020 йилни дунёнинг энг яхши элликталигининг энг қуйи қисмида 27 миллиард доллар бойлик билан бошлаган эди, дея таъкидлайди «CNBC». Бу вақт ичида «Tesla»нинг капиталлашуви деярли бир даражага ўсди ва 7 январь, пайшанба куни 750 миллиард доллардан ошди.

Аввалроқ Илон Маск сайёранинг энг бой одамлари рейтингида Билл Гейтсдан ўзиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Хитой ҳукумати «Аlibaba» асосчиси Жек Мага қарши уруш эълон қилгани хабар қилинган. «Zoom» асосчиси Эрик Юаннинг бойлиги эса 3 cентябрь куни — бир суткада 6 миллиард долларга кўпайгани, Google ўз ходимларига «Zoom»дан фойдаланишни тақиқлаб қўйгани хабар қилинганди.

Янгиликлар