Илон Маск сайёранинг энг бой одамлари рейтингида Билл Гейтсдан ўзиб кетди

«SpaceХ» космик компанияси асосчиси ва «Теsla» бош директори 49 ёшли Илон Маск сайёранинг энг бой одамлари рейтингида Билл Гейтсдан ўзиб кетди ва иккинчи ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда «Bloomberg» маълум қилди.

Фото: «Reuters»

Хабарга кўра, у миллиардерлар рейтингида Билл Гейтсни ва бир ҳафта олдин яна бир миллиардер Цукербергни ортда қолдирди. Унинг бойлиги 7,2 миллиард доллардан 127,9 миллиард долларга кўтарилган, бу «Tesla» акцияларининг яна бир марта кўтарилишидан келиб чиққан. Маскнинг бойлиги 2020 йил давомида 100,3 миллиард долларга ортган, бу дунёдаги энг бой 500 кишиси рейтинги бўйича энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Январь ойида Маск бу рўйхатнинг 35-ўрнини эгаллаган эди.

Хабарда айтилишича, бойлигининг кўтарилишида «Tesla»нинг ўрни катта. Унинг бозор қиймати 500 миллиард долларга яқинлашмоқда. Бойлигининг тахминан тўртдан уч қисми «Tesla» акцияларидан иборат бўлиб, улар «Space Exploration Technologies Corp» ёки «Space X»даги улушидан тўрт баравар кўпдир.

Маълум қилинишича, «Amazon» бош директори Жефф Безос 182 миллиард доллар билан ҳамон биринчи ўринда турибди.

Aввалроқ Хитой ҳукумати «Аlibaba» асосчиси Жек Мага қарши уруш эълон қилгани хабар қилинганди. Шунингдек, «Zoom» асосчиси Эрик Юаннинг бойлиги 3 cентябрь куни — бир суткада 6 миллиард долларга кўпайгани, Google ўз ходимларига «Zoom»дан фойдаланишни тақиқлаб қўйгани хабар қилинганди.