«Ўзбекистон парламентида аёл сенат раисини кўрганимдан мамнунман» — Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок Ўзбекистонга ташриф буюрди

6 апрель куни Сенатда Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок ва Танзила Норбоева учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар берди.

Хабар берилишича, учрашувда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг ўсиб бораётганлиги айтилган.

Шунингдек, Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги парламетлараро мулоқот фаоллашгани ва Жанубий Корея тажрибаси Ўзбекистоннинг мактабгача таълим тизимига жорий этилаётгани таъкидланди.

Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок таъкидлашича, Ўзбекистон парламентида аёл сенат раисини кўрганидан мамнун эканлигини билдирди.

Ташриф давомида, Пак Бён Сок Тошкентдаги Корея маданияти ва санъати уйига ташриф буюриб, Корея Республикаси фуқаролари билан учрашди.

Учрашув давомида, Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб 200 мингга яқин фуқаро истиқомат қилиши ва мамлакатда ўнлаб маданият марказлари фаолият юритаётгани таъкидланди.

Шунингдек, Пак Бён Сок Миллий болалар тиббиёт марказига бориб, клиникадаги шароитлар билан танишди.

 

а

Аввалроқ, Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Ўзбекистонга келиши кутилмоқда деб хабар қилган эдик.

Янгиликлар