Россияда 5 нафар фарзанди билан қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди

Россиянинг Владивосток шаҳрида 5 нафар вояга етмаган фарзандлари билан молиявий қийин аҳволда қолган фуқаро Ш.Х Ўзбекистонга қайтиб келишига кўмаклашилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.

Фото:

Маълум бўлишича, аёл ва фарзандлари Владивосток шаҳридаги фаол ватандошлар, «Восток-Бухара» масъулияти чекланган жамияти ва Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида Владивосток-Бухоро йўналиши бўйича ташкиллаштирилган чартер авиарейси орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қийин аҳволда қолган 7 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди деб хабар берган эдик.

Янгиликлар