Бухоролик ўқувчи бир пайтнинг ўзида Ўзбекистондаги 6 та хорижий олийгоҳга талабаликка қабул қилинди
Ғиждувон туманидаги 28-умумтаълим мактаби битирувчиси Азизбек Камолов бир вақтнинг ўзида бир нечта хорижий ОТМлар талабасига айланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У имтиҳонларда юқори кўрсаткичларни қайд этиб, бир пайтнинг ўзида Ўзбекистондаги 6 та хорижий олийгоҳга талабаликка қабул қилинди:
- Тошкентдаги халқаро Вестминстр университети;
- Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
- Тошкентдаги Британия менежмент университети;
- Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро менежмент институти;
- АҚШнинг Тошкентдаги Вебстер университети;
- Тошкентдаги TEAM университети.
Аввалроқ Ўзбекистон ОТМларида биринчи курс талабалари учун ўқиш кредит-модуль тизими асосида ташкил этилиши, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигига барча фанлар бўйича масофавий таълимга мослаштирилган ўқув дастурлари яратиш топширилгани ва Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари усти очиқ стадионларда ўтказилиши хабар қилинган эди.