Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контракт миқдори туширилмаслиги маълум бўлди

AОКA мажлислар залида 7 август, жумаа куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Маълум қилинишича, 2020/2021 йилги ўқув мавсумида Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контракт миқдори туширилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Ўктам Саломовга кўра, ўқув шакли масофавий таълимга ўтган бўлса ҳам, профессор ўқитувчиларнинг юкламаси озаймаган. Шунингдек, онлайн таълим платформаларини яратиш учун ҳам анъанавий талим шаклидан кўра кўпроқ маблағ талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтихонлари усти очиқ стадионларда ўтказилиши маълум қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланиши ҳақида хабар берилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ОТМларида тест олинадиган йўналишланинг ижодий имтиҳонлари бекор қилиниши мумкин.

Янгиликлар