Тошкент вилоятида 6 ой давомида қанча жиноят содир этилгани маълум бўлди

Тошкент вилоятида 2020 йилнинг ўтган 6 ойи давомида 1042 та маҳалладан 710 тасида ёки 68,1 фоизида жиноятлар содир этилмаган. 131 тасида камайган ва қолганларида барқарорлик сақланиб қолган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, содир этилган жиноятларнинг 133 таси профилактика инспекторлари томонидан фош этилган. 31 нафар қидирувдаги шахс ушланиб, 22 нафар бедарак йўқолган шахс аниқланган. Шунингдек, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари томонидан аҳоли билан жами 10 минг 386 маротаба учрашув ва давра суҳбати ўтказилган.

Ундан ташқари, профилактика инспекторлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарлик қилишга мойил бўлган 1 минг 285 нафар шахс реабилитация қилиш марказига жойлаштирилган.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этганлиги сабабли 6 минг 155 нафар шахс профилактик ҳисобга олинган. Шу билан бирга, соғликни сақлаш муассасаларида ҳисобда турувчи 3 минг 935 нафар шахснинг 1587 нафари мажбурий даволаш муассасаларига, қаровсиз, назоратсиз юрган 175 нафар вояга етмаган вилоят ИИББнинг вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Профилактика инспекторлари томонидан аниқланган 6800 га яқин маъмурий ҳуқуқбузарлар суд томонидан кўриб чиқилиб, тегишли тартибда ижрога қаратилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда содир этилган умумий жиноятларнинг қанчаси фош этилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар