Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 7 сентябр, душанба куни кечаси ва эрталаб совуқ антициклоннинг таъсири туфайли кечаси ҳаво ҳарорати пасайиб, 10—13 даража илиқ бўлди, кундузи 25-30 даражагача исийди.

Қайд этилишича, икки кун давомида республика ҳудуди антициклон таъсирида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди.

Кечаси ҳарорат 12—17 даража илиқ, 8—9 сентябрда кундузи 25—30 даража илиқ, 10—12 сентябрда 27—32 даража иссиқни ташкил қилади.

Таъкидланишича, бундай ҳароратлар ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3—6 даражага паст.

Янгиликлар