Қувада 40 қути «Лирика»ни 3 минг долларга сотган шахслар ушланди

Фарғона вилояти Қува туманида кучли таъсир қилувчи «Лирика» дори воситаси савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Tez News»га хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлиги хизматининг Қува тумани бўлимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари рўйхатига кирувчи дориларнинг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Я.Я. С.А. ва М.А. билан ўзаро тил бириктириб, харидор Ж.га 40 қути «Лирика 300 мг» дорисини ҳар бир қутисини 75 АҚШ долларидан ҳисоблаб, 3000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманганда уйида 769 та флакон «Тропикамид» дори воситасини яширган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Шунингдек, Тўрткўлда машинасида 746 дона «Трамадол» дорисини олиб кетаётган шахс ушлангани маълум бўлган эди.

Янгиликлар