Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Ғафур Саидов 7 октябрь куни Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айни пайтга қадар вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Илҳом Нарзиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилган.
Таъкидланишича, 44 ёшли Ғафур Саидов 2000 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тиббиёт фанлари номзоди. Бухоро вилоят онкология диспансери бош врачи, Республика нейрохирургия илмий маркази директори ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Ғафур Саидов ҳозирга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали директори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Aввалроқ Олот тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бухоро вилояти Транспорт бошқармасига бошлиқ тайинлангани хабар қилинган.