Қўрғонтепа Юқумли касалликлар шифохонасига 100 та нуқтани кислород билан таъминловчи компрессор келтирилди
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Юқумли касалликлар шифохонасида 100 та нуқтани узлуксиз кислород билан таъминловчи компрессор ўрнатилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, туман ҳокими ташаббуси билан Юқумли касалликлар шифохонасига 100 кишини узлуксиз кислород билан таъминлаш қувватига эга бўлган кислород компрессори келтирилган.
«Айни дақиқаларда ушбу қурилмани ўрнатиш ишлари бошланди. Маълумотларга кўра қурилма электрдан узилган ҳолда ҳам 2 соат давомида 100 та нуқтани кислород билан таъминлай олади», дейилади ҳокимликнинг хабарида.
Аввалроқ пневмонияга чалинганларни даволаш мақсадида Қўқонга 15 та кислород концентратори келтирилгани хабар қилинган эди.