АҚШ Хитойга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтиради

Вашингтон Хитойнинг 14 га яқин амалдорига санкциялар киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги 7 декабрь, душанба куни хабар берди.

Фото: Getty Images

Таъкидланишича, Хитой расмийлари, шу жумладан, Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши (ХХР парламенти) ва Хитой Коммунистик партияси аъзолари «қора рўйхат»га киритилиши мумкин. Чеклов чоралари эса 7 декабрдан кучга кириши айтилган.

«Қўшма Штатлар камида ўнлаб хитойлик амалдорларга Пекиндаги Гонгконгда сайланган мухолифатчи қонунчиларини дисквалификация қилишда айбланган роли учун санкцияларни қўллашга тайёрланмоқда», дейилади хабарда. Давлат департаменти ва Оқ уй ушбу санкцияларга изоҳ бермаган.

Манбаларнинг таъкидлашича, 14 кишигача, шу жумладан, Хитой парламенти ёки Халқ Конгресси расмийлари ва ХКП аъзоларига активларни тўхтатиш ва молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.

Аввалроқ Хитой AҚШнинг 11 сиёсатчисига қарши санкциялар киритган эди. Расмий Вашингтонга кўра, санкциялар рўйхатига киритилганлар Гонконгда сўз ва митинг эркинлигини чеклаш билан шуғулланган.

Янгиликлар