Мудофаа вазирлиги Нуробод қўрғонидаги ҳарбий қисмда давра суҳбати ва тадбирлар ўтказмоқда

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Тошкент вилояти Нуробод қўрғонида жойлашган ҳарбий қисми тарғибот-ташвиқот гуруҳи «Мард, жасур ва садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш мактабдан бошланади!» шиори остида ўқувчи ёшлар ҳузурида бўлиб, турли учрашув, давра суҳбатлари ва тадбирлар ўтказишмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жумладан, куни кеча ҳарбийлар ҳудуддаги барча умумтаълим мактабларининг 4–11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг туман босқичи беллашувларини кузатиб, ўз чиқишларини намойиш этиш орқали ўқувчи ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини юксалтиришга ҳисса қўшди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан миллий армиямизнинг бугунги кундаги нуфузи ва қудрати ҳақида ҳам сўз юритилиб, ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш, уларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч экани, миллий армиямиз билан фахрланиш туйғуларини чуқур англаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Якунда ёшларга бадиий адабиётлар совға қилинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Янгиликлар