Коронавируснинг «британча штамми» АҚШда тез тарқалмоқда

Коронавируснинг «британча штамми» АҚШда тез тарқалмоқда. Бу ҳақда TACC агентлиги хабар берди.

Фото: pravda.com

Хабарга кўра, мамлакатда Британия штаммининг тарқалиш даражаси касалликнинг бошқа мутациялари ўхшаш кўрсаткичларига қараганда 35 — 45 фоиз тезроқ. Буюк Британияда пайдо бўлган вируснинг Б.1.1.7 варианти кўпроқ юқумли ва ўлимга олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.

«Бизнинг тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, АҚШ бошқа мамлакатлар билан бир хил траекторияда, бу ерда вирус Б.1.1.7 тездадоминант бўлган SARS-CoV-2 вариантига айланди ва COVID-19 касаллиги ва ўлимини минималлаштириш учун тезкор ва қатъий ҳаракатларни талаб қилади», — деб таъкидлайди тадқиқотчилар.

Таъкидланишича, ушбу штаммнинг энг кўп ҳолатлари Флорида штатида аниқланди.

Маълумотларга кўра, коронавируснинг «британча штамми» биринчи марта ўтган йилнинг сентябрь ойида аниқланган, аммо мутахассисларнинг диққатини фақат декабрда, Англияда тарқалиб бошлагач жалб қилган. Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, у вируснинг мамлакатда илгари учраган генетик вариантларидан 70 фоизга кўпроқ юқиши мумкин ва унинг ўлими 30 фоизга юқори бўлиши мумкин.

Аввалроқ, Британия вакцинаси Жанубий Африканинг COVID-19 штаммига қарши самарасиз бўлиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда янги «британча штамм»ни генетик аниқлаш жараёнига қанча вақт сарфлангани аниқ бўлди

Янгиликлар