Туризм ва спорт вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзоди маъқулланди
Депутатлар Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига номзодни кўриб чиқдилар.
Маълум бўлишича, 8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимовнинг номзодни кўриб чиқдилар.
Таъкидланишича, ҳалқ вакиллари томонидан Азиз Абдуҳакимов номзоди маъқулланди.