Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари вазифасидан озод этилди

Абдуғофур Аҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Фото: kun.uz

Хабарга кўра, у ушбу лавозимда 2019 йил сентябрь ойидан буён ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туризм ва спорт вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзоди маъқулланди деб хабар қилган эдик.