«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Кинематография агентлиги этиб қайта номланди

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Кинематография агентлиги этиб қайта номланди. Бу ҳақда Президентнинг «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонда маълум қилинди.

Фото: kun.uz

Маълум бўлишича, фармонда «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали таъсис этилади ва 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади.

Шунингдек, қуйидагилар ҳам таъсис этилган:

  • Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади;
  • Кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендияси таъсис этилади;
  • «Олтин Хумо» миллий кино мукофоти тақдимоти ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади;
  • «Кинематография фидокори» кўкрак нишонини таъсис этилади.

Аввалроқ, «Кинокарвон» лойиҳасининг вилоятлар бўйлаб сафарлари аҳолига кўтаринки кайфият бағишламоқда деб хабар берган эдик.

Янгиликлар