Фарғонада маҳкумларни назорат қилишга доир электрон дастур ишга туширилди

Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Ички ишлар бошқармаси пробация ҳисобида турган маҳкумларни белгиланган тартибда жазо ўташлари, жиноят содир этишга мойилларини аниқлаш ҳамда келгусида улар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида «Маҳкумларни электрон назорат қилиш механизми» электрон дастури йўлга қўйилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят прокуратураси хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят прокуратураси ахборот хизмати

Таъкидланишича, дастур жойлардаги пробация хизмати ходимларининг маҳкумлар билан кунлик олиб бораётган ишлари ва амалга оширилаётган тадбирларни электрон назорат қилиш имконини бермоқда. Дастур ишга турилганидан ҳозирга қадар 40 дан ортиқ маҳкумлар ишга жойлаштирилиб, чегирма пулларини давлат бюджетига йўналтирилиши таъминланган. Жазо ўташдан мунтазам бўйин товлаб келаётган 18 нафарини жазо тури оғирроғига алмаштириш борасида суд қарорлар қабул қилинган.

Шу билан бирга, жазони суд томонидан белгиланган талабларига тўлиқ амал қилиб келаётган 26 нафар маҳкумлар эса муддатидан аввал шартли равишда жазодан озод қилинган.

Аввалроқ Томдида 4 нафар маҳкум муддатидан олдин ва Қўқонда ўғриликка қўл урган аёл жамоатчилик кафиллиги остида қамоқдан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.