Шуҳрат Ғаниев «Само» спорт мажмуасидаги тақсимлаш марказида тиббий жиҳозларни ўрнатиш жараёни билан танишди (фото)

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳрида жойлашган «Само» спорт мажмуасидаги тақсимлаш марказида тиббий жиҳозларни ўрнатиш жараёни билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

«Президент аҳолини, хусусан, нуронийлар, ёшларни коронавирус пандемиясидан асрашга, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда. Бунинг учун барча шароитларни яратиб беришмоқда,» — деди вилоят раҳбари.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, вилоятда тайёрланган захира ўринларига кислород концентраторлари ва пульс оксиметрларининг биринчи қисми етказилмоқда.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

«Шунингдек, бу каби зарур жиҳозлар билан барча тиббиёт масканларимизни таъминлаш тадбирларини кўрганмиз. Бундан ташқари, яқин кунларда ‘Қўқон’ эркин иқтисодий зонасида худди шундай тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарадиган йирик корхона ишга туширилади. Вилоятимиздаги барча шифокорлар ва тиббиёт ходимлари бепул пульс оксиметрлари ва бошқа керак тиббий жиҳозлар билан таъминланади,» — дейди Шуҳрат Ғаниев.

Аввалроқ Фарғонага Хитойдан 3 миллиард сўмлик тиббий жиҳозлар келтирилгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар