Бухоро туманида 2020 йилда пахтадан салкам 30 минг тонна ҳосил олиниши режалаштирилган

Бухоро тумани ҳокимлигида «Пахта—2020» йиғим-терими мавсумига тайёргарлик кўришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бухоро тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, тадбирда тумандаги барча сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, МФЙ раислари, ҳудуд раҳбарлари ҳамда туманнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирок этган.

Қайд этилишича, 2020 йилда Бухоро туманидаги 269 та фермер хўжалиги томонидан 8020 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, бу майдонлардан жами 29 600 тонна ҳосил йиғиштириб олиш кўзда тутилган.

Фото: Бухоро тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, мавсум давомида Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда шу каби бошқа институтлар томонидан эътирозлар келтириб чиқарувчи ҳолатларга йўл қўймаслик, ҳашарчиларни меҳнат қонунчилиги доирасида тузилган шартнома асосида теримга жалб этиш зарурлиги айтиб ўтилган.

Фото: Бухоро тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Ғиждувонда пахта теришга 26 мингдан ортиқ теримчи жалб қилиниши ҳамда Хайрулла Бозоров Норин туманидаги ғўза парвариши билан танишгани ҳақида хабар қилинганди.