Ғиждувонда пахта теришга 26 мингдан ортиқ теримчи жалб қилинади

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари пахта ҳосилини отряд усулида йиғиб-териш масаласида отрядлар бошлиқлари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, туманнинг 2020 йил пахта ҳосилини тайёрлаш мавсуми учун «Ғиждувон пахта тозалаш» АЖга 263 та фермер хўжалиги билан 10 210 гектар майдондан 33 740 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича давлат шартномаси белгиланган. Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан тайёрланган маълумотларга кўра, фермер хўжаликлари пахта хом ашёсини етказиб беришлари учун 35 минг дона фартук, 700 дона автошол, 280 дона самовар, 300 дона сув баки, 250 дона тарози, 9 минг дона қанор қоп тайёрлаб қўйилган.

Тумандаги 75 та маҳалла фуқаролар йиғинида пахта хом ашёсини йиғиб териб олиш учун жами 280 та отряд ташкил этиди. Отрядларга 26 минг 200 нафар теримчи рўйхатлари шакллантирилди.

Аввалроқ Самарқандда 3200 гектар ер майдонидаги пахта ҳосили машинада терилиши, Олотда 2020 йил 27,5 минг тонна пахта теришни режа қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар