Ургутда xалқ таълими бўлимидан 46 млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилди
Самарқанд вилояти Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси халқ таълими бўлимидан салкам 46 миллион сўм солиқ ундирди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Ургут туман Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор Ургут туман халқ таълими бўлимидан Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган. Туман халқ таълими бўлимидан ундирувчи фойдасига 45 миллион 850 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.
Мазкур ҳужжат Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб, томонларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.
Aввалроқ Карманада МИБ 80 нафар фуқарога 332 миллион сўмлик иш ҳақини ундиргани ҳақида хабар берилганди.