Ўзбекистонда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмасининг низоми тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 6 ноябрь куни қабул қилинди. Қарор билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси ва устави тасдиқланди.

Фото: Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

Қарорга асосан Ислом академияси ректорига, зарур ҳолларда, марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, Aкадемия таркибидаги Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази тугатилиб, унинг моддий-техника базаси марказга берилди.

Маълумот учун, Президентнинг 2020 йил 11 августдаги қарори билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган.

Aввалроқ Марғилонда Туркиянинг Бурса Улудаг университети филиали очилиши, Ўзбекистонда Цзянси анъанавий Хитой табобати университетининг филиали очилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар