Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга рухсат этилгани ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берилди

Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга рухсат этилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Telegram’даги Расмий хабарлар каналида изоҳ берилди.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ3535-сонли Қарорига асосан Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга рухсат этилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

«Мазкур хабар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди», — дейилади расмий изоҳда.

Маълумот учун, Самарқандда ўтган саккиз ойда 14 мингтадан зиёд никоҳ қайд этилган. Аввалроқ Ўзбекистонда никоҳланувчи келин-куёвга қўшфамилияликка рухсат берилгани, Самарқандда 2020 йилнинг биринчи чорагида 233 та оила яраштирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар