Самарқандда шу йилнинг биринчи чорагида 233 та оила яраштирилгани маълум бўлди

Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан йилнинг биринчи чорагида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг 233 таси яраштирилган. Бу ҳақида «Tez news» мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, судларда никоҳдан ажралиш билан боғлиқ кўрилган ажримлар 45 тага, оилавий жанжаллар оқибатида содир этилган ҳуқуқбузарликлар эса 239 тага камайишига эришилиган. Шунингдек, шаръий никоҳ асосида яшаётган 320 та оилаларнинг никоҳлари расмийлаштирилиб, 15 та эрта никоҳнинг олди олинган.

Вилоятда ишсиз аёллар сони 28 мингдан ошиб, уларнинг аксарият қисми Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Булунғур, Ургут туманлари ҳисобига тўғри келади.

Вилоят прокуратураси ахборот хизматининг маълум қилишича, оилавий жанжалларни, ажримларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича вилоятнинг сектор раҳбарлари, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида «Ҳаракатлар режаси» ишлаб чиқилган.

Жумладан судларга, ФҲДЁ идораларига ажрашиш тўғрисида ариза келиб тушганда маҳаллага, сектор раҳбарларига ёзма ҳабар берилиши ҳамда улар томонидан жамоатчилик билан бирга ажримни олдини олиш чораларининг кўрилиши тизими йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ургутда калтакланиб, уйдан чиқариб юборилган аёл тасвирланган видео юзасидан расмий баёнот берилан эди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг қарорига асосан ўзини ўзи банд қилиш орқали амалга оширилган ишлар натижасида 705 та оила камбағаллик тоифасидан чиқарилди.

Янгиликлар