Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 9 январнинг асосий хабарлари

«Worldometers»нинг 9 январь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 89 717 654 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 64 203 137 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 928 231 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Фото: «Tez News»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 2021 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 530 (+45) нафарни ташкил этмоқда. Соғайганлар жами 75 947 (+72) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 967 нафар бемордан 157 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Жаҳондаги вазият

Фото: «Reuters»

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 22,513,615 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (10 448 134 киши), Бразилия (8 034 358 киши), Россия (3 379 103 миллион киши), Англия (3 017 409 киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 89,7 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 9 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 161 493 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 148 263 нафари тўлиқ соғайган, 2 319 нафари вафот этган.

Фото: «gazeta.ru»

Қирғизистонда 9 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, 82 138 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 77 751 нафари соғайиб, 1 367 киши ҳаётдан кўз юмган.

Тожикистонда 9 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 13 305 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 13,215 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 90 нафари вафот этган.

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Фото: РИА Новости

Россияда 9 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 3 379 103 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 2 754 809 нафари соғайган, 61 381 нафари вафот этган.

Аввалроқ россиялик доктор коронавирусни аниқлашнинг оддий йўлини маълум қилганди. Шунингдек, Нигерияда COVID-19 туфайли очарчилик бошлангани хабар қилинган.

Янгиликлар